platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Қашқадарёда 27 минг нафарга яқин фуқаронинг ҳужжатсиз уйларига эгалик ҳуқуқи эътироф этилди

Қашқадарё вилоятида ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш бўйича хатловлар натижасида 26651 нафар фуқаронинг мулкий ҳуқуқлари эътироф этилди. Жараёнларда 200 нафарга яқин кадастр ходими иштирок этмоқда.

Қашқадарёда 27 минг нафарга яқин фуқаронинг ҳужжатсиз уйларига эгалик ҳуқуқи эътироф этилди

Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 августдаги тегишли қонуни асосида 2024 йил 8 ноябрда бошланган хатловлар илгари ҳужжатсиз бўлган уй-жойларни қонуний расмийлаштириш имконини бермоқда.

Натижада фуқаролар ўз мулкини қонуний тасарруф этиш, сотиш ёки фарзандларига мерос қилиб қолдириш имкониятига эга бўлмоқда.

Чироқчи туманида яшовчи фуқаро Бўри Бегматов узоқ вақт давомида уйини фарзандларига қонуний қолдириш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштира олмаган. Хатловдан сўнг унинг уйига бўлган ҳуқуқ эътироф этилиб, кадастр ҳужжатлари тайёрланган.

"Уйимни фарзандларимга қолдиришни истадим. Нотариусга ҳам, кадастр идорасига ҳам кўп бордим, лекин эгалик ҳужжатим бўлмагани учун масалани ҳал қила олмасдим. Хатловдан кейин уйимга бўлган ҳуқуқ эътироф этилди, ҳужжатларим расмийлаштирилди. Энди уйимни фарзандимга мерос қилиб қолдирдим, кўнглим хотиржам”, — дейди Бўри Бегматов.

Хатловларда иштирок этаётган кадастр муҳандисининг айтишича, дастлаб айрим фуқаролар мутахассисларни уйига киритишга ёки ҳужжатларини кўрсатишга иккиланиб қараган.

Қонуннинг мазмуни ва афзалликлари юзасидан учрашувлар, тадбирлар ҳамда сайёр қабулларда тушунтириш ишлари олиб борилгач, аҳолининг муносабати ўзгарган.

“Бугун айрим фуқаролар ўзлари қўнғироқ қилиб, ‘Бизнинг маҳаллага қачон келасизлар?деб сўрашади. Аҳолининг бизни тўғри тушуниб, хатловга ишонч билдираётгани қувонарли”, — дейди кадастр муҳандиси Сайфулло Ҳаққулов.

Қайд этилишича, 2027 йилда Қашқадарё вилоятидаги 483 та маҳаллада хатлов ўтказиш режалаштирилган. Бу орқали мулкий ҳуқуқларини қонуний расмийлаштиришга эҳтиёжи бўлган фуқароларни қамраб олиш ишлари давом эттирилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid