platina.uz
Жамият

Меҳнат соҳасида терининг ранги ва сиёсий қарашлар бўйича камситишга йўл қўйилмайди

 Меҳнат кодексини меҳнат ва машғулотлар соҳасида шаҳвоний шилқимликка йўл қўймасликка оид янги норма билан тўлдириш таклиф этилди. 

Меҳнат соҳасида терининг ранги ва сиёсий қарашлар бўйича камситишга йўл қўйилмайди

Меҳнат соҳасида сиёсий қарашлар ва терининг ранги бўйича камситишга йўл қўйилмайди.

Янги таҳрирдаги Конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг устуворлиги, барчанинг қонун олдида тенглиги ҳамда ҳар қандай камситишга йўл қўймаслик принциплари мустаҳкамлангани бу борадаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосини янада кучайтирди.

​Қонунчилик таклифи Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган Халқаро меҳнат ташкилотининг 111-сонли Конвенцияси нормалари миллий қонунчиликка изчил жорий этилади.

Унга кўра, Меҳнат кодексида меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш белгилари қатори “терисининг ранги” ва “сиёсий қарашлар” тушунчалари билан тўлдирилмоқда.

​Шунингдек, қонунчилик таклифида меҳнат муносабатларида инсон шаъни ва қадр-қимматини таъминлаш, иш жойларида шаҳвоний шилқимликнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий механизмларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

​Хусусан, Меҳнат кодексини меҳнат ва машғулотлар соҳасида шаҳвоний шилқимликка йўл қўймасликка оид янги норма билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

​Қонунчилик таклифининг қабул қилиниши фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини янада ишончли ҳимоя қилиш, халқаро меҳнат стандартларига содиқликни амалда намойиш этиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий имижини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, дейилади Қонунчилик палатаси хабарида.

​Муҳокамалардан сўнг мазкур масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid