Қобил Ҳамдамов Нурафшон шаҳар ҳокими этиб тайинланди
У ҳозирга қадар Олмалиқ шаҳар ҳокими вазифасида хизмат қилиб келган.

Нурафшон шаҳрига ҳоким тайинланди.
Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича галдаги муҳим вазифалар юзасидан маъруза қилди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.
Шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Кличханов Илҳом Маҳмуджонович бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Зойир Мирзаев Нурафшон шаҳар ҳокими лавозимига ҳозирга қадар Олмалиқ шаҳар ҳокими вазифасида хизмат қилиб келган Ҳамдамов Қобил Муродқулович номзодини тавсия қилди.
Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши сессиясида Ҳамдамов Қобил Муродқулович шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.
