platina.uz
Жамият

Нурафшон шаҳар ҳокими Илҳом Қиличхонов лавозимидан озод этилди

У 2023 йилдан буён мазкур лавозимда ишлаб келаётганди. 

Нурафшон шаҳар ҳокими Илҳом Қиличхонов лавозимидан озод этилди

Нурафшон шаҳар ҳокими Илҳом Қиличхонов лавозимидан озод этилди.

Шу муносабат билан Зойир Мирзаев ва фаоллар Илҳом Қиличхоновнинг шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлидаги меҳнатини эътироф этиб, унинг келгуси фаолиятига муваффақият тилади, дейилади Тошкент вилояти ҳокимлиги хабарида.

Шунингдек, бугун вилоятда бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Илҳом Қиличхонов 1986 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2007 йил Тошкент давлат техника университети, 2014 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бакалавр босқичини, 2018 йилда магистратура босқичини тамомлаган. У 2023 йилдан буён Нурафшон шаҳри ҳокими эди.

У бироз аввал Зойир Мирзаев томонидан жазоланган, шунингдек президент ҳам лавозимга лойиқлигини кўриб чиқишини айтганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid