Ўзбекистон Канадага мағлуб бўлди
Халқаро ўртоқлик ўйинида 2:0 ҳисоби қайд этилди. Миллий терма жамоа ЖЧдан олдин таркибни синовдан ўтказди.

Бугун Канада ва Ўзбекистон ўртасида халқаро ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди. Унда канадаликлар ғалаба қозонди.
Биринчи бўлим деярли тенг курашлар остида ўтди. Элдор Шомуродов хавфли вазиятлар яратиб, ундан фойдалана олмади.
Лекин иккинчи таймда кураш кескин тус олди. 57-дақиқада Жонатан Осория ҳисобни очди.
Ўйиннинг сўнгги дақиқасида эса ҳимоячиларимизнинг хатоси сабаб иккинчи гол киритилди.
Халқаро ўртоқлик ўйини
Канада – Ўзбекистон 2:0
Голлар: Осория 57, Нелсон 90+1
