platina.uz
Маданият

Ўзбекистонлик киноижодкорлар Канн фестивалида гран-прини қўлга киритди

Президент Шавкат Мирзиёев уларни “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотлаш бўйича фармонни имзолади. 

Ўзбекистонлик киноижодкорлар Канн фестивалида гран-прини қўлга киритди

Президент Шавкат Мирзиёев "Халқаро кинофестивалда ғолибликни қўлга киритган ёш ижодкорларни мукофотлаш тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Ўзбекистонлик киноижодкорлар Франциянинг Канн шаҳрида ўтказилган инклюзив фильмлар халқаро фестивалида совриндор бўлди. Улар “Қадам. Қуёш боласи Юсуф” қисқа метражли фильми билан муваффақиятли иштирок этиб, бош соврин – Гран-прини қўлга киритди.

Шу сабабли миллий қадриятларимизни акс эттирадиган бадиий образларни яратиш, ёш авлод қалбида она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтириш борасидаги хизматлари учун қуйидагилар “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди:

Қодиров Суҳроб Толмасович – эркин ижодкор, сценарист, кинорежиссёр;

Усмонов Дилшодбек Холмурод ўғли – С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкент шаҳридаги филиали талабаси, кинорежиссёр.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid