platina.uz
Спорт

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси жаҳон чемпионатига йўл олди

Осиё кубогида ўзбек футболчилари Ҳиндистон терма жамоасини ишончли тарзда мағлуб этиб, чорак финалга чиқишди. 

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси жаҳон чемпионатига йўл олди

Сергей Чигодаев мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 2026 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Осиё кубоги гуруҳ босқичининг иккинчи турида ўзбек футболчилари Ҳиндистон терма жамоасини 3:0 ҳисобида ишончли тарзда мағлуб этишди. Голларга Лазиз Абдураимов ва Аҳрорбек Равшанбеков муаллифлик қилишди, Ҳиндистон терма жамоаси эса автогол ҳам урди.

Ушбу ғалаба билан Ўзбекистон терма жамоаси турнирнинг плей-офф босқичига эрта йўлланмани ва U-17 Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Мусобақа регламентига кўра, гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоа Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Бироқ, гуруҳда ўйнаши режалаштирилган КХДР терма жамоаси иштирок этишдан бош тортди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid