Ойбек Ашуров Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди
Вилоят ҳокимининг аввалги ўринбосари Илҳом Сапаров Жарқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланган.

Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди.
Ашуров Ойбек Қурбонович Сурхондарё вилояти ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ойбек Ашуров 1988 йил Шеробод туманида туғилган. 2011 йилда Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳуқуқшунос. Малака даражаси — 3-даражали хизматчи.
У меҳнат фаолияти давомида турли йилларда Шеробод ва Шўрчи туманлари ҳокимликларида турли вазифаларда, хусусан, ҳоким ўринбосари лавозимида, шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ижро назорати бўлими бошлиғи лавозимида меҳнат қилган.
Мазкур лавозимга тайинловга қадар Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ижро аппарати раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Маълумот учун, вилоят ҳокимининг аввалги ўринбосари Илҳом Сапаров Жарқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланган.
