Музработ туманига янги раҳбар тайинланди

Шу вақтга қадар туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Абдурашид Исмаилов бошқа ишга ўтган. 

Жамият
25 сентябрь, 15:24
Музработ туманига янги раҳбар тайинланди

Алишер Қурбонов Музработ тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди. 

Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Сессия ишида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди. 

Вилоят раҳбари шу вақтга қадар туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Абдурашид Исмаилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилганлигини билдириб, Қурбонов Алишер Қурбонович номзодини Музработ тумани ҳокими этиб тайинлаш таклифини билдирди. Номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Алишер Қурбонов 1973 йилда Музработ туманида туғилган. 1995 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини, 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи-ташкилотчи, юриспруденция.

Фаолияти давомида Ички ишлар органларида турли лавозимларда ҳамда хусусий секторда меҳнат қилган. Тайинловга қадар А.Қурбонов "Амирқулбобо КАА" фермер хўжалиги раҳбари бўлиб фаолият юритиб келаётган эди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+