platina.uz
Жамият

“Хотира нури” китобининг иккинчи жилди нашр этилди

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Шаҳноза Мирзиёева ташаббуси билан амалга оширилди.

“Хотира нури” китобининг иккинчи жилди нашр этилди

“Хотира нури” — бу бизга тинч осмонни ҳадъя этган авлодга бўлган чуқур миннатдорлик рамзига айланган йирик миллий ташаббусдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Шаҳноза Шавкатовна Мирзиёева ташаббуси билан “Хотира нури” китобининг иккинчи жилди нашр этилди.

“Хотира нури” — бугун ҳам орамизда яшаб, ўз жасорати билан тинчлик қандай улкан қурбонликлар эвазига қўлга киритилганини эслатиб турувчи фахрийларнинг тирик хотиралари жамланган китобдир.

Китобнинг иккинчи жилдида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари томонидан бутун мамлакат бўйлаб тўпланган янги хотиралар жамланди.

Лойиҳа фақат китоб билан чекланиб қолмади. Ғалаба боғи ҳудудида “Хотира нури” мемориал макони барпо этилди. Онлайн платформа ва QR-кодлар орқали фахрийлар ҳикоялари бугун ҳар бир инсон, айниқса ёшлар учун янада яқин бўлди.

“Хотира нури” бизга энг муҳим ҳақиқатни эслатади: тинч ҳаёт, орзу қилиш ва келажак қуриш имконияти — аввалги авлодлар жасоратининг натижасидир.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid