platina.uz
Жамият

Фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди

Бир нечта уйга ёки квартирага эга бўлган турар жой мулкдори улардан фақат биттасига яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади. 

Фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди

Фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди.

Ҳукумат қарори (224-сон, 05.05.2026 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби тўғрисида” низом тасдиқланди.

Низомга кўра, ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш бўлинмалари мазкур соҳада ваколатли орган ҳисобланади.

Фуқарони яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳар икки томон (мулкдор ва фуқаро) иштирокида амалга оширилади ва уларнинг розилиги "Face-ID" ёки "Mobile-ID" тизими орқали тасдиқланади.

Бир нечта уйга ёки квартирага эга бўлган турар жой мулкдори улардан фақат биттасига яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади.

18 ёшга тўлмаган фуқаро ота-онаси ёки улардан бири ёхуд васийси (ҳомийси) рўйхатдан ўтказилган манзилда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади.

Фуқаро янги яшаш жойига келган кундан эътиборан 10 иш куни ичида яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиши ва турар жой мулкдори уни яшаш жойи ёки турган жойи манзилига рўйхатдан ўтказиш учун ваколатли органга хабар бериши шарт.

Фуқаролар ёки турар жой мулкдори рўйхатдан ўтказиш учун ўзларига қулай бўлган жойдаги ваколатли орган ёки давлат хизматлари марказлари, "Ақлли" миграция шохобчалари орқали шахсан ёхуд ЯИДХП, "E-xabar berish" тизими орқали онлайн тарзда мурожаат қилишлари мумкин.

Ўзбекистоннинг куйидаги ҳудудларида фуқароларнинг эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқи чекланиши мумкин:

- чегара зонасида;

- ёпиқ ҳарбий шаҳарчаларда;

- ёпиқ маъмурий-ҳудудий тузилмаларда;

- фавқулодда ҳолат ёки сафарбарлик эълон қилинган ҳудудларда ва бошқалар.

Фуқаро янги яшаш жойига келган кундан бошлаб 10 иш куни ичида рўйхатдан ўтиши шарт бўлади. Уй эгаси фуқарони ўз манзилига рўйхатдан ўтказиш учун ваколатли органга хабар бериши керак.

​Рўйхатдан ўтиш фуқарода мазкур уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини келтириб чиқармайди.

Электрон сўровномалар 1 иш куни ичида кўриб чиқилади. Қўшимча текшириш зарур бўлса, бу муддат 3 кунгача узайтирилиши мумкин. ФҲДЁ органи туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштириш вақтида болани автоматик равишда отаси ёки онасининг яшаш жойига рўйхатдан ўтказади. Бунда уй мулкдорининг розилиги талаб этилмайди.

Ижара шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилганда, ижарачилар 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади. Бунда солиқ тизимидаги тасдиқ мулкдорнинг розилиги деб ҳисобланади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid