Шавкат Мирзиёев Британия фуқароларини мукофотлади
Улар иккинчи жаҳон уруши пайтида концлагердан қочган ўзбекка ёрдам кўрсатиб, жонини асраб қолган.

Шавкат Мирзиёев Буюк Британия фуқаролари – марҳум Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонларни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади.
Улар иккинчи жаҳон уруши даврида ўз ҳаётларини жиддий хавф-хатарга қўйиб бўлса-да, Жерси оролидаги фашистлар концлагеридан қочиб чиқишга муваффақ бўлган ўзбекистонлик аскар Боқижон Акрамовга ўз уйларидан жой бериб, унинг жонини асраб қолган.
Орден “улкан жасорат ва инсонпарварлик фазилатларини намоён этганлари, дунё халқлари ўртасида тинчлик, дўстлик ва биродарлик ғояларини тарғиб этишда алоҳида ўрнак кўрсатганлари учун” учун берилган.
