platina.uz
Спорт

Жавоҳир Синдаров йил охирида жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради

Тадбир умумий бюджети 8,5 млн долларга баҳоланмоқда, минимал мукофот жамғармаси эса 2,5 млн долларни ташкил этади.

Жавоҳир Синдаров йил охирида жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради

Жавоҳир Синдаров йил охирида жаҳон чемпионлиги учун курашади.

FIDE 2026 йилда жаҳон чемпиони унвони учун бўлиб ўтадиган ўйин саналарини расман эълон қилди. Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров 23 ноябрдан 17 декабрга қадар амалдаги чемпион Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон) билан баҳс олиб боради.

Мусобақа ўтказиладиган шаҳар ҳозирча аниқланмаган. FIDE аризаларни 31 майгача қабул қилади.

Бу шахмат тарихидаги энг “ёш” финал бўлади. Учрашув бошланишида ҳар икки гроссмейстер атиги 20 ёшда бўлади.

Спорт тадбирининг умумий бюджети 8,5 млн долларга баҳоланмоқда, минимал мукофот жамғармаси эса 2,5 млн долларни ташкил этади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid