"Вазиятни шахсан назоратга олдим": Саида Мирзиёева Тошкентдаги театрларга борди
Муқимий номидаги академик театр, Ёшлар театри ҳамда "Арена" ётоқхонаси бинолари анчадан буён жиддий таъмирталаб ҳолатда экани таъкидланди.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкентдаги театрларга ташриф буюрди.
Тошкент театрларида ҳаёт ҳар доим қизғин қайнаган. Аммо, шу билан бирга, аксарият пойтахт театрларининг моддий-техник базаси давлат кўмагига ўта муҳтож.

Пойтахтдаги учта театрни кўздан кечирилди. Муқимий номидаги академик театр, Ёшлар театри ҳамда "Арена" ётоқхонаси бинолари анчадан буён жиддий таъмирталаб ҳолатда.
"Биз ҳамма шароитни яратсаккина, репертуарлар янгиланиб туради, томошабин кўнглидан жой оладиган, долзарб мавзулардаги спектакллар саҳналаштирилади", дея таъкидлади Саида Мирзиёева.

Нодир қўлёзмаларни рақамлаштириб, китобхонларга тақдим этаётган Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Молиялаштириш масалаларини ҳал қилиш учун масъул шахслар тайинланган. ПА раҳбари вазиятни шахсан ўзи назоратга олганини билдирди.
