2025 йилда глобал ҳарбий харажатлар 2,8 трлн долларга етди
Ҳарбий харажатларнинг ярмидан кўпи учта давлат — Америка Қўшма Штатлари, Хитой ва Россия ҳиссасига тўғри келди.

Глобал ҳарбий харажатлар 2025 йилда 2,887 триллион долларга етди.
Стокголм халқаро тинчлик тадқиқотлари институти ҳисоботига кўра, 2025 йилда глобал ҳарбий харажатларнинг ярмидан кўпи учта давлат — Америка Қўшма Штатлари, Хитой ва Россия ҳиссасига тўғри келди.
"Ҳарбий харажатларнинг энг катта қисми учта давлат — Қўшма Штатлар, Хитой ва Россияга тўғри келди — жами 1,48 триллион доллар сарфладилар, бу глобал умумий харажатларнинг 51 фоизини ташкил этади", дейилади ҳисоботда.
Институт 2025 йилда мудофаага глобал ҳарбий харажатлар 2,88 триллион долларга ошганини таъкидлади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу кўрсаткич кетма-кет ўн биринчи йил давомида ўсган. Бундан ташқари, глобал ялпи ички маҳсулотдаги ҳарбий харажатларнинг улуши 2,5 фоизга етди, бу 2009 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.
