platina.uz
Жаҳон

ЕИ Украинага 90 млрд евролик кредитни маъқуллади

Бундан ташқари Россияга қарши 20-санкциялар пакети эълон қилинди. 

ЕИ Украинага 90 млрд евролик кредитни маъқуллади

Европа Кенгаши Россияга қарши 20-чи санкциялар пакетини, шунингдек, Украинага 90 миллиард евро миқдоридаги кредитни расман маъқуллади.

Бу ҳақда Кенгаш раиси Антонио Коста эълон қилди.

"Украинада адолатли ва узоқ муддатли тинчликка эришиш бўйича Европа Иттифоқи стратегияси иккита устунга асосланган: Украинани мустаҳкамлаш ва Россияга босимни кучайтириш. Бугун биз иккала жабҳада ҳам ютуқларга эришдик", деди Коста Х тармоғидаги постида.

Венгрия аввалги ветосини бекор қилганидан сўнг, Европа Иттифоқи элчилари кредит ва янги санкцияларни маъқулладилар.

20-чи санкциялар пакети Россия нефтини денгиз орқали ташишни тақиқлашни, 46 та танкерга чекловларни ва Россия билан криптовалюта операцияларини чеклашни ўз ичига олди. Тақиқ яна 20 та Россия банки билан битимларга ҳам тегишли.

Санкциялар Россия ҳарбий-саноат комплекси билан боғлиқ 58 та юридик ва жисмоний шахсни, шунингдек, Хитой ва БАА компанияларини ўз ичига олган 60 дан ортиқ компанияларни қамраб олиш учун кенгайтирилди.

Европа Кенгашининг матбуот релизига кўра, Европа Иттифоқи Россияга қарши 20-чи санкциялар рўйхатига тўрт нафар россиялик журналистни, жумладан, "давлат томонидан молиялаштириладиган платформаларда" эфирга узатаётган ходимларни қўшди. Журналистлар номи очиқланмаган.

Бундан ташқари, Европа Иттифоқи Россия оммавий ахборот воситаларига чекловларни кучайтирди. Санкциялар рўйхатига Европа Иттифоқида тақиқланган оммавий ахборот воситаларининг контентини такрорлайдиган сайтлар киритилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid