platina.uz
Жаҳон

Буюк Британия Россия нефтига нисбатан санкцияларни юмшатди

Бунга Ҳормуз бўғози блокадаси туфайли келиб чиққан энергетик инқироз сабаб қилиб кўрсатилган. 

Буюк Британия Россия нефтига нисбатан санкцияларни юмшатди

Буюк Британия Ҳормуз бўғози блокадаси туфайли Россия нефтига нисбатан санкцияларни юмшатди.

АҚШдан кейин Британия ҳукумати учинчи мамлакатларда дизел ёқилғиси ва реактив ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича қайта ишланган Россия нефтига нисбатан санкцияларни юмшатди.

Енгиллаштирилган санкциялар режими чоршанба, 20 май куни кучга кирди.

Ушбу вақтинчалик чора Украинада уруш олиб бораётган Россияга қарши санкцияларнинг умумий кучайиши фонида амалга оширилмоқда. Буюк Британия ҳукумати қатъий санкциялар режимига содиқ қолмоқда, деб таъкидлади ҳукумат вакили.

Санкцияларнинг юмшатилиши умуман олганда энергетика инқирозининг ёмонлашиши ва Ҳормуз бўғози блокадасининг давом этаётгани сабабли айрим нефть маҳсулотларини етказиб беришдаги муаммолар ҳақидаги хавотирларни акс эттиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Россияга қарши санкцияларни юмшатган, бу Украинанинг норозилигига сабаб бўлганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid