Ўнта ҳудудда божхона бошқармаси раҳбарлари ўзгарди
Андижонда раҳбарлик қилган Баҳодир Қутлимуратов Қорақалпоғистон божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари раҳбариятида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.
Жумладан, Божхона қўмитаси Раисининг буйруғи билан полковник Қутлимуратов Баҳодир Абдуллаевич Божхона қўмитасининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Қорақалпоғистон божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Полковник Умаров Кахрамон Акбарович Божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Майор Хашимова Наргиса Рустамовна Божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармасининг Молия-иқтисодиёт шуъбаси бош инспектори лавозимидан озод этилиб, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Майор Азимова Дилдора Мукимовна Божхона қўмитасининг “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Божхона тўловлари ва статистикаси шуъбаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Подполковник Файзуллаев Жасурбек Шавкатович Божхона қўмитасининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Полковник Салихов Шовкат Санъатович Божхона қўмитасининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Подполковник Кодиров Умиджон Сухбатжонович Божхона қўмитасининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Подполковник Агзамходжаев Искандар Ялкинович Божхона қўмитасининг “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Майор Мирзахмедова Дилафруз Фархатовна Божхона қўмитасининг Божхона расмийлаштируви маркази “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постининг Божхона юк декларацияларини расмийлаштириш гуруҳи катта инспектори лавозимидан озод этилиб, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи этиб тайинланди.
Полковник Турдалиев Зафаржон Тохиржонович Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Подполковник Тўраев Шавкат Шоназарович Божхона қўмитасининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимидан озод этилиб, Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
