Мобил рақамни онлайн қайта расмийлаштириш мумкин бўлади
Бу Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Мобил рақамни қайта расмийлаштириш учун мобил алоқа офисларига бормасдан онлайн амалга ошириш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар берди.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да мобил алоқа фойдаланувчилари учун яна бир қулайлик йўлга қўйилди. Энди мобил рақамни бошқа шахс номига онлайн расмийлаштириш мумкин.
Авваллари рақам эгасини ўзгартириш учун ҳар икки томон (сотувчи ва олувчи) алоқа оператори марказига шахсан бориши, навбат кутиши ва ҳужжатлар имзолаши талаб этиларди. Энди бу жараён рақамлаштирилди.
