platina.uz
Жамият

Йил бошидан бери уюшган жиноий гуруҳларнинг юздан ортиқ аъзолари ушланди

Уларнинг 42 нафари муқаддам судланган бўлса, 34 нафари жанговар спортчилар ҳисобланади.

Йил бошидан бери уюшган жиноий гуруҳларнинг юздан ортиқ аъзолари ушланди

2026 йил бошидан бери тезкор тадбирлар натижасида 22 та йирик уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилиб, уларнинг 29 нафар гуруҳ етакчиси (шундан 6 нафари хорижий давлатларда ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди) ва 101 нафар аъзоси қўлга олинган.

Шундан 2 таси трансмиллий, 8 таси вилоятлараро уюшган гуруҳлар ҳисобланади. Ушланган уюшган гуруҳлар 44 та шаҳар-туманда ўз жиноий қилмишларни содир этган.

Улар тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилиб, фуқаролар ўртасидаги олди-берди муносабатларида фаол иштирок этиб ҳамда оғир ва ўта оғир жиноятларни содир қилиб келган. Хусусан, 18 та талончилик, 17 та оғир тан жароҳат етказиш, 16 та безорилик, 6 та товламатчилик ва бошқалар.

Ушбу жиноий гуруҳларнинг таркибини асосан муқаддам судланган (42 нафар) ҳамда спортнинг жанговар тури билан шуғулланувчи шахслар (34 нафар) ташкил этмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid