platina.uz
Иқтисод

Ўзбекистонда крипто-активлардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин бўлади

Барқарор токен (stablecoin) қиймати миллий ёки хорижий валютанинг номинал қийматига тенг бўлган токен (крипто-актив) тури ҳисобланади.

Ўзбекистонда крипто-активлардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин бўлади

Эндиликда крипто-активлардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин бўлади.

Адлия вазирлиги Барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3818, 15.04.2026 й.).

Барқарор токен (stablecoin) қиймати миллий ёки хорижий валютанинг номинал қийматига тенг бўлган токен (крипто-актив) тури ҳисобланади.

Махсус режим доирасида Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар барқарор токенларни чиқариши мумкин.

Махсус режим доирасида қуйидаги тажриба-синов лойиҳалари амалга оширилиши мумкин:

- миллий ва (ёки) хорижий валюта билан таъминланган барқарор токенларни чиқариш;
- Ўзбекистон ҳудудида барқарор токенлардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш;
- халқаро ўтказмаларни амалга ошириш учун барқарор токенлардан фойдаланиш;
- блокчейн технологияси асосида фаолият юритувчи тўлов тизимларини яратиш.

Барқарор токенларни чиқариш учун таъминот сифатида фақат Марказий банкдаги алоҳида ҳисобварақда захирага қўйилган миллий ва (ёки) хорижий валютадаги пул маблағларидан фойдаланилиши лозим.

Барқарор токенларга таъминотни шакллантириш учун кредит ёки гаровга олинган маблағлар ёхуд бошқа жалб қилинган маблағлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Аризачилар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда махсус режим иштирокчисини рўйхатдан ўтказиш бепул амалга оширилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid