Коммунал қарздорлик йўқлиги бўйича маълумотнома бериш тартиби тасдиқланди
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш регламентига ўзгартириш ва қўшимча киритилди.

Коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш паспорти тасдиқланди.
Ҳукумат қарори (171-сон, 15.04.2026 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига ўзгартириш ва қўшимча киритилди.
Қарорга мувофиқ, коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш паспорти тасдиқланди.
Унга кўра, сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
- жисмоний шахс учун:
- фамилияси, исми ва отасининг исми;
- паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари;
- маълумотнома тили (ўзбек/рус);
- электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;
- кадастр рақами;
- юридик шахс учун:
- тўлиқ номи;
- телефон рақами;
- СТИР;
- кадастр рақами;
- абонент ҳисобрақами (мавжуд бўлса).
Давлат хизмати бепул кўрсатилади.
Маълумот учун: 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ–286-сон қарорда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини ЯИДХП (my.gov.uz) орқали жорий этиш белгиланган.
