platina.uz
Спорт

"Реал" собиқ юлдузи Хосе Сантамария вафот этди

Футболчи Мадрид клуби билан у олти марта миллий чемпионатда, тўрт марта Европа кубогида (ҳозирги Чемпионлар Лигаси) ғолиб чиққан. 

"Реал" собиқ юлдузи Хосе Сантамария вафот этди

"Реал Мадрид" ҳимоячиси ва Испания миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Хосе Эмилио Сантамария 96 ёшида вафот этди.

"Реал Мадрид" футбол клуби, президенти ва директорлар кенгаши клубимиз ва жаҳон футболининг энг буюк афсоналаридан бири Хосе Сантамариянинг вафотидан чуқур қайғуда. У кетма-кет Европа кубокларини қўлга киритган ва "Реал Мадрид" афсонасига пойдевор қўйган жамоа таркибида эди", дейилади баёнотда.

Сантамария Уругвайда туғилган ва "Наcионал" билан беш марта миллий чемпионатда ғолиб чиққан. Кейинчалик ҳимоячи Испанияга кўчиб ўтди ва "Реал Мадрид"га қўшилди.

Футболчи Мадрид клуби билан у олти марта миллий чемпионатда ғолиб чиқди ва шунингдек, тўрт марта Европа кубогини (ҳозирги Чемпионлар Лигаси) қўлга киритди.

Сантамария Уругвай ва Испания терма жамоаларида ўйнаган. У 1980 йилдан 1982 йилгача Испания терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid