"Барселона" "Реал"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
Саудия Арабистонида ўтган ўйинда еттита гол урилди.
Спорт
Кеча, 9:34
Испания Суперкубоги финалида "Барселона" ва "Реал" тўқнаш келди.
Ўйин Саудия Арабистонида ташкил этилди.
Якунда Каталония клуби азалий рақибини йирик ҳисобда мағлуб этиб, суперкубокни қўлга киритди.
Испания Суперкубоги. Финал
Реал — Барселона 2:5
Голлар: Ямал (22), Левандовски (36, пеналти), Рафиня (39, 48), Балде (45+10) — Мбаппе (5), Родриго (60).