Реал Европа Чемпионлар лигаси финалида ғалаба қозонди

Қироллик клуби тарихда 15-марта ушбу совринни қўлга киритди. 

Спорт
2 июнь, 6:42
Реал Европа Чемпионлар лигаси финалида ғалаба қозонди

Лондондаги "Уэмбли" стадионида Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди.

Унда Мадриднинг Реал жамоаси Дортмунднинг Боруссия клубига қарши майдонга чиқди. 

Учрашув натижаси асосий вақтларда ҳал этилди.Голларни 74-дақиқада Дани Карвахал ва 83-дақиқада Винисиус Жуниор киритди.  Шу тариқа Реал яна бир бор Европанинг энг яхши клубига айланди. Сўнгги бор мадридликлар 2022 йилда ушбу совринни қўлга киритган эдилар. 

Ўтган 2023 йилда эса Манчестер Сити ЕЧЛ кубогини ютганди. 

Реал шунингдек,  тарихда энг кўп ЕЧЛ ғолиби бўлган клуб бўлиб қолмоқда. Мадрид жамоаси ўз тарихида 14 марта ушбу совринни ютган. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+