Қирғизистон собиқ ташқи ишлар вазирига айблов эълон қилинди
Чингиз Айдарбеков 2018 йилдан 2020 йилгача вазир сифатида ишлаган.

Қирғизистон собиқ ташқи ишлар вазирига айблов эълон қилинди.
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги собиқ ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбековга қарши мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айблов эълон қилди.
Унга мамлакатдан чиқиб кетиш тақиқланди.
Чингиз Айдарбеков 2018 йилдан 2020 йилгача Қирғизистон ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган. Вазирлик маълумотларига кўра, у вазирликдаги фаолияти давомида айрим ходимлар билан тил бириктириб, бюджет маблағларидан фойдаланишда қонунбузарликларга йўл қўйган.
Бу қонунбузарликлар қаторига харажатларнинг ошириб юборилиши, тегишли ҳужжатларсиз мол-мулк ва маблағларни ҳисобдан чиқариш ва сохта ҳужжатлардан фойдаланиш киради.
Тергов шунингдек, ўғирлик ҳолатларини, жумладан, филиаллар орқали ўғирлик ҳолатларини ҳам аниқлади.
Аввалроқ Қирғизистон собиқ президентининг укаси Ўзбекистонда вафот этгани маълум бўлганди.
