platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

Қирғизистонда аскарларни уй қурилишига ишлатган командир ҳибсга олинди

Ҳарбийга нисбатан Қирғизистон Жиноят кодексининг 337-моддаси "Лавозим ваколатини суиистеъмол қилиш" бўйича жиноий иш қўзғатилган. 

Қирғизистонда аскарларни уй қурилишига ишлатган командир ҳибсга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Мудофаа вазирлиги Миллий Гвардиясининг ҳарбий бўлинмаси командирини ҳибсга олди. Бу ҳақда хавфсизлик хизматлари хабар берди.

​Уларнинг маълумотларига кўра, командир ўзининг шахсий уйини қуришга ҳарбий хизматчиларни мунтазам равишда жалб қилганликда гумон қилинмоқда.

Ҳодиса 20 октябр куни Ҳарбий прокуратура билан ҳамкорликда фош этилди. Қурилиш ишларида иштирок этган ҳарбий хизматчилар орасида ўша пайтда 24 соатлик навбатчиликда бўлганлар ҳам бор эди.

​Қирғизистон Жиноят кодексининг 337-моддаси "Лавозим ваколатини суиистеъмол қилиш" бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Офицер ҳибсга олинди ва Бишкек Ички ишлар бош бошқармасининг вақтинчалик ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid