“Янги Ўзбекистон” массивлари инфратузилмасига 1,4 трлн сўм берилади
Соҳа мутасаддилари ва ҳокимлар бу йил “Янги Ўзбекистон” массивларида 34 минг хонадонни қуриб битказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Аҳолини уй-жойга бўлган талабини таъминлаш доимий диққат марказида бўлиши шартлиги таъкидланди.
Сўнгги йилларда 56 та “Янги Ўзбекистон” массивининг инфратузилмаси учун 4 триллион 100 миллиард сўм маблағ берилди. Жорий йил ушбу мақсадларга яна 1 триллион 400 миллиард сўм ажратилмоқда.
Лекин 2025 йилда Тошкент вилоятида 2,1 мингта, Самарқандда 1,5 мингта, Фарғонада 1,3 мингта, Тошкент шаҳрида 1 мингта, Жиззахда 380 та хонадон фойдаланишга топширилмаган.
Соҳа мутасаддилари ва ҳокимлар бу йил “Янги Ўзбекистон” массивларида 34 минг хонадонни қуриб битказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Қурилиши давом этаётган массивни кенгайтиришга ўша ҳудуддаги 85 фоиз квартирани эгасига топширганидан кейингина рухсат берилиши белгиланди.
Пойтахт ва Самарқанд тажрибалари асосида инвестиция компаниялари ташкил қилинди. Бу компаниялар 1 октябрьдан бошлаб, кўп қаватли уйлар қуриш учун ерларни қурилишга рухсати, архитектура режалаштириш топшириғи ва дастлабки лойиҳаси билан бирга тайёр ҳолда аукционга чиқаради.
