Ишдаги ишқ: Ўзбекистонда ҳар иккинчи киши ҳамкасбини ёқтириб қолади
Офисдаги танишув кўпинча жиддий муносабатларга айланади: 12 фоиз киши ишда танишган одами билан турмуш қурган.

Ўзбекистонда hh.uz платформаси томонидан 900 респондент орасида сўровнома ўтказилди. Унга кўра, қатнашчиларнинг 54 фоизи камида бир марта ҳамкасбига нисбатан романтик қизиқишни бошдан кечирган.
Иштирокчиларнинг 34 фоизи учун бу муносабатлар ўзаро бўлган, 13 фоизиники сирлигича қолган ва 7 фоизи учун эса жавобсиз бўлган.
Иштирокчиларнинг деярли ярми (46 фоизи) ҳеч қачон бундай ҳолатни бошдан кечирмаганликларини айтишди.
Офисдаги танишув кўпинча жиддий муносабатларга айланади: респондентларнинг 17 фоизи ҳамкасби билан учрашади ёки учрашган, 12 фоиз киши ишда танишган одами билан турмуш қурган.
Бироқ, респондентларнинг 41 фоизида бундай тажриба бўлмаган, 19 фоизи эса фақат романтик қизиқишни бошдан кечирган.
Бундай романтик муносабатларни иштирокчиларнинг 42 фоизи ишга халақит бермаса мақбул деб билади, 25 фоизи қарши ва 20 фоизи вазиятга боғлиқ деб айтади.
Оқибатларга келсак, 15 фоизи ҳали ҳам муносабатларда, 18 фоизи ажралишдан кейин дўст бўлиб қолган ва 7 фоизи можароларга дуч келган.
Қатнашувчиларнинг деярли ярми — 49% — ишда учрашган ва ҳали ҳам бирга бўлган жуфтликларни билишади.
