platina.uz
Жамият

2026 йилнинг биринчи чорагида 50 нафардан ошиқ киши Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳисоботида айтилади. Суд ва терговдан яширинган салкам 2,2 минг киши ушланган. 

2026 йилнинг биринчи чорагида 50 нафардан ошиқ киши Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

2026 йилнинг биринчи чорагида 50 нафардан ошиқ киши Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди.

Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил биринчи чораги бўйича тақдим этган ҳисоботига кўра, 52 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилишда амалий ёрдам кўрсатилган.

Бундан ташқари ​1 227 066 нафар фуқарога ID-карта расмийлаштирилган, 297 254 нафар фуқарога хорижга чиқиш биометрик паспортлари берилган.

Шунингдек, ​448 954 нафар шахс яшаш жойи бўйича доимий рўйхатга олинган. ​276 нафар чет эл фуқаросига мамлакатимизда доимий яшаш учун рухсатномалар расмийлаштирилган.

Айтилишича, 440 236 та — Транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш амалга оширилган.

​163 118 та — Миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари берилган (янги олганлар ва алмаштирганлар билан бирга).

​49 840 та — Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатилган.

Ҳисоботда жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятига оид муҳим статистик маълумотлар ва эришилган натижалар акс этган.

Жумладан, ўғирлик, талончилик, қотиллик ва бошқа жиноятлар бўйича 83,8 фоиз жиноятлар фош этилиб, ҳақ-ҳуқуқлар таъминланган. Суд ва терговдан яширинган 2193 киши ушланди.

Бедарак йўқолган 1187 киши топилди. Коррупция, иқтисодий соҳадаги жиноятлар орқали жисмоний вва юридик шахсларга 199 млрд 565 млн сўм зарар етказилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid