Ислом Каримов ёдгорлик мажмуасини таъмирлаш учун 3,4 млрд сўм ажратилади
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг қарори эълон қилинди.

Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ҳудудида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.
Ушбу лойиҳа учун Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 3 435,0 млн (уч миллиард тўрт юз ўттиз беш миллион) сўм ажратилиши белгиланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг 2026 йил 6 апрелдаги қарорида айтилади.
Мазкур ишни амалга оширишга Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси масъул этиб белгиланди. Мазкур компания (А.Раҳмонов) белгиланган тартибда бош лойиҳачи ва пудрат ташкилотларини танлаб олади.
Қарорнинг ижросини назорат қилиш бевосита Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Раҳмонов зиммасида қолдирилди. Б. Раҳмонов ва "Toshkent Invest kompaniyasi маблағларнинг мақсадли сарфланишини таъминлаш ва амалга оширилган ишлар юзасидан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига ҳисобот киритади.
