platina.uz
Жамият

Президент бир гуруҳ геологларни мукофотлади

Улар геология соҳасидаги кўп йиллик меҳнати, қазилма бойликлар геологияси, тадқиқот ва қидирув тармоғини  ривожлантириш, стратегик аҳамиятга эга бўлган минерал ресурсларни аниқлаш борасидаги хизматлари учун тақдирланди. 

Президент бир гуруҳ геологларни мукофотлади

Президентнинг геология соҳаси ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш бўйича фармони эълон қилинди. Жумладан, қуйидагилар мукофотланди:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони билан

Муминов Толибжон Холиёрович - «Навоийуран» давлат корхонасининг «Зирабулоқ» геология-қидирув экспедицияси бош геологи

Эргашев Элмурод Ҳасанович - «Ўзбек геология қидирув» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари – бош геологи

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Нуралиев Рахмонали Азимович - «Ўзбек геология қидирув» акциядорлик жамиятининг Тошкент марказий геология-қидирув экспедицияси бурғилаш участкаси бурғиловчиси

Яллакабилов Гулом - «Ўзбекгидрогеология» давлат муассасасининг Марказий Ўзбекистон дала гидрогеология экспедицияси етакчи гидрогеологи

«Дўстлик» ордени билан

Богданов Александр Николаевич - Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институтининг нефть ва газ конлари геологияси ҳамда истиқболли объектларни баҳолаш лабораторияси бошлиғи

Шукуров Носир Эгамович - Ҳ.Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институтининг геокимё лабораторияси бошлиғи

«Шуҳрат» медали билан

Арипов Шахобиддин Пахритдинович - Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси эксперти

Жўраев Шерали Изатиллоевич - «Навоийуран» давлат корхонасининг геология ва қидирув бўйича директори

Заиров Илхом Матазимович - «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятининг «Автомобил ва технологик транспорти» филиали оғир юк машинаси ҳайдовчиси

Сайитов Ҳамза Қаҳҳарович - «Ўзбек геология қидирув» акциядорлик жамиятининг Самарқанд марказий геология-қидирув экспедицияси булдозер машинисти.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid