platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга бориши кутилади

Остонада Орол денгизини қутқариш халқаро жамғармаси Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. 

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга бориши кутилади

Шавкат Мирзиёев 22 апрелда Қозоғистонга боради.

Қозоғистон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 22 апрел куни Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари Остонага ташриф буюришади.

"Орол денгизини қутқариш халқаро жамғармаси Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтади", дейилади хабарда.

Жамғарма таркибига Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон киради.

Давлат раҳбарларининг йиғилиши камида уч йилда бир марта ўтказилади. Йиғилиш охирги марта 2023 йилда Душанбеда бўлиб ўтган, ўшанда Қозоғистон президенти уч йиллик муддатга жамғарма раҳбари этиб сайланган эди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid