platina.uz
Жамият

Пропан сотиш бўйича қоидаларни бузган ва нархни оширган субъектлар 28 млрд сўмдан ошиқ жаримага тортилди

Асоссиз олинган 34,1 млрд сўм пул маблағларини республика бюджетига йўналтириш бўйича қарор қабул қилинган. 

Пропан сотиш бўйича қоидаларни бузган ва нархни оширган субъектлар 28 млрд сўмдан ошиқ жаримага тортилди

Пропан сотиш бўйича қоидаларни бузган ва нархни оширган субъектлар жаримага тортилди.

Рақобат қўмитаси Махсус комиссияси томонидан пропан импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонида 2025 йил ноябр-декабр ойлари ва жорий йилнинг январ ойида пропаннинг биржа савдоларида бошланғич нархларни асоссиз ошириш ва ҳажмларни сунъий равишда биржа савдоларига чиқармаслик натижасида пропан нархларини ошириб юборилиши ҳолати бўйича иш қўзғатилган эди.

Қўмита томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида пропан нархи 21 фоизгача арзонлаштирилишига эришилди.

Қўмита Махсус комиссияси томонидан ўтказилган назорат тадбирлари ҳамда ишни кўриб чиқиш жараёнида ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар билан ўтказилган муҳокамалардан келиб чиқиб 31 та "POYTUG‘ GAZ TO‘LDIRISH KORXONASI" МЧЖ, "Taraqqiyot gaz servis" МЧЖ, "SHIRIN GAZ SERVIS" МЧЖ, "OLTINKO‘L HAMKOR RIVOJ" МЧЖ, "OSIYO HAMKOR MAKS" МЧЖ, "Inginering Gazavto Servis" МЧЖ, “NAMANGAN-ISTIQLOL BOG‘I” МЧЖ, "NASAF TAMINOT GAZ PRESS" МЧЖ, "FRIDAY-EXSTRA" XK, "SAIDBEK TURABOV" МЧЖ, "PLANETA NEFT GAZ INVEST" МЧЖ, "GOLD SAMARKAND OIL" МЧЖ, "MAROQAND-ENERGY GAZ OIL" МЧЖ, "ASATILLO BOBO GAZ INVEST" МЧЖ, "UNIT GROUP SIRDARYA" МЧЖ, "GAZONE" МЧЖ, "CRITICAL MERCHANT" МЧЖ, "NAFTON" МЧЖ, "FARG‘ONA GAZ TO‘LDIRISH STANSIYASI" МЧЖ, "DAVR GLOBAL SYSTEM" МЧЖ, "LUTF GAZ OIL" МЧЖ, PRIME ENERGI OIL МЧЖ, "OILCHEM" МЧЖ, "SH-Z HANDSOME GROUP" МЧЖ, "CRUDE OIL" МЧЖ, "TARBATNEFT" МЧЖ, "INTERNEFT" МЧЖ, "GTL GAZ" МЧЖ, "WIMBLEDON OIL" МЧЖ, "INTER GAS OIL LPG" МЧЖ, "ENERGIE-GROUP" МЧЖ субъектлар томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги эътироф этилди.

Шундан, 12 та субъектлар "SHIRIN GAZ SERVIS" МЧЖ, "NASAF TAMINOT GAZ PRESS" МЧЖ, "FRIDAY-EXSTRA" XK, "MAROQAND-ENERGY GAZ OIL" МЧЖ, "ASATILLO BOBO GAZ INVEST" МЧЖ, "UNIT GROUP SIRDARYA" МЧЖ, "GAZONE" МЧЖ, "FARG‘ONA GAZ TO‘LDIRISH STANSIYASI" МЧЖ, "OILCHEM" МЧЖ, "SH-Z HANDSOME GROUP" МЧЖ, " INTERNEFT" МЧЖ ҳамда "GTL GAZ" МЧЖ томонидан биржа савдоларида рақобатга зид бўлган мувофиқлаштирилган ҳаракатларни амалга оширганлик ҳолатлари, қолган ҳолатларда биржа савдоларида бошланғич нархларни асоссиз ошириш, маҳсулотни қонунчиликка зид равишда тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотганлик ҳаракатлари содир этганлиги аниқланди.

Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан 31 та субъект томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилганлиги эътироф этилиб, қонунбузилиши давридаги товар айланмасига нисбатан (28,9 млрд сўм) миқдорида молиявий жарима қўллаш ҳамда асоссиз олинган (34.1 млрд сўм) пул маблағларини Республика бюджетига йўналтириш бўйича қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, келгусида йўл қўймаслик тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Маълумот ўрнида. Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid