platina.uz
Жамият

Илҳом Сапаров Жарқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди

Аввал мазкур лавозимни Элмурод Авазов эгаллаб турганди. 

Илҳом Сапаров Жарқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди

Жарқўрғон туманига янги ҳоким тайинланди.

Бугун Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Жарқўрғон тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Элмурод Авазов эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.

Вилоят раҳбари томонидан Жарқўрғон тумани ҳокими лавозимига Сапаров Илҳом Очилович номзоди таклиф этилди. Мазкур номзод Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.

Маълумот учун, Илҳом Сапаров 1975 йилда Термиз туманида туғилган. 2002 йилда Термиз давлат университетининг бакалавриат, 2011 йилда магистратура босқичини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, Халқ таълими ҳамда Маданият бошқармаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. Тайинловга қадар эса Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid