platina.uz
Спорт

Элдор Шомуродов термани олдинда кутаётган икки муҳим ўйин ҳақида гапирди

FIFA Series турнири давомида 27 март куни Ўзбекистон терма жамоаси Габонга қарши, 30 март куни эса Венесуэла билан ўйнайди. 

Элдор Шомуродов термани олдинда кутаётган икки муҳим ўйин ҳақида гапирди

Ўзбекистон терма жамоаси сардори ва ҳужумчиси Элдор Шомуродов Мексика, АҚШ ва Канадада бўлиб ўтадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришда бўлажак ўртоқлик ўйинларининг муҳимлигини таъкидлади.

FIFA Series турнири давомида 27 март куни Ўзбекистон терма жамоаси Габонга қарши ўйинда, 30 март куни эса Венесуэла билан ўйнайди.

"Олдинда иккита жуда муҳим ўртоқлик ўйини бор. Йигитлар ажойиб кайфиятда, ҳамма жанговар руҳга тўла. Бу бизнинг Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги машғулот йиғинимиз, шунинг учун бу жуда муҳим. Таркибда янги номлар бор ва бир нечта асосий ўйинчилар жароҳат олган. Бу янги ўйинчилар учун ўзларини исботлаш учун ажойиб имконият", дейди Шомуродов.

2026 йилги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси К гуруҳида жойлашган. Унинг рақиблари Португалия ва Колумбия саналади.

Гуруҳдаги тўртинчи жамоа биринчи босқичда Янги Каледония, Ямайка ва Конго Демократик Республикаси жамоалари иштирокидаги қитъалараро плей-офф натижаларига кўра аниқланади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid