Элдор Шомуродов киритган тўп ЖЧ гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб топилди
У Винисиус Жуниор, Килиан Мбаппе, Лионел Месси каби футболчиларни ортда қолдирди.

Ўзбекистон термаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов киритган тўп ЖЧ гуруҳ босқичидаги энг чиройли гол деб топилди.
ФИФА расмий сайтида ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг энг чиройли голини аниқлаш бўйича сўровнома якунланди.
Сўровномада Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг Конго ДРга урган голи номзодлар сафидан жой олганди. Шу билан бирга, Винисиус Жуниор, Килиан Мбаппе, Лионел Месси каби футболчилар ҳам даъвогарлар қаторида эди.
Овоз бериш натижаларига кўра, Элдор Шомуродов ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг энг чиройли голи муаллифи деб эътироф этилди.
