Элдор Шомуродов киритган тўп ЖЧда 2-ўринни эгаллади
Кабо-Верде ҳимоячиси Сидней Кабралнинг голи 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг энг чиройли голи деб топилди.

Элдор Шомуродов киритган тўп ЖЧда 2-ўринни эгаллади.
Элдор Шомуродовнинг Жаҳон чемпионатида Конго ДР дарвозасига урган голи ФИФА томонидан ўтказилган “Турнирнинг энг чиройли голи” сўровномасида 2-ўринни эгаллади.
Кабо-Верде ҳимоячиси Сидней Кабрал киритган тўп мухлислар томонидан 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг энг яхши голи деб топилди, деб хабар беради ФИФА матбуот хизмати.
Кабо-Верде ва Аргентина ўртасидаги 1/16 финал ўйинида Африка терма жамоаси қўшимча вақтда 3:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Кабрал 103-дақиқада гол урганди. У тўпни дарвозабон Эмилиано Мартинес дарвозасининг юқори бурчагига йўллади.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродовнинг голи гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб топилганди.
