platina.uz
Жамият

Ўзга давлатдаги ҳарбий тўқнашувларда иштирок этишга тарғиб учун жавобгарлик белгиланади

Фуқароларнинг қадр-қимматини телекоммуникация тармоқлари ва интернет орқали таҳқирлаш ҳам жазоланади. 

Ўзга давлатдаги ҳарбий тўқнашувларда иштирок этишга тарғиб учун жавобгарлик белгиланади

Ўзга давлатдаги ҳарбий тўқнашувларда иштирок этишга тарғиб қилиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Қонунчилик палатаси мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган — “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳасининг асосий мақсади жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, янги турдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик механизмларини аниқ белгилашдан иборат.

Лойиҳа билан уятли сўзлар билан сўкиниш, ҳақоратомуз ҳаракатларни ёки фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирловчи бошқа хатти-ҳаракатларни телекоммуникация тармоқларидан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда содир этиш учун маъмурий жавобгарлик жорий этилмоқда. Бу орқали ахборот маконида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш кўзда тутилган.

Шунингдек, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувлар ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишни тарғиб қилувчи маҳсулотларни тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш учун ҳам маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Шу билан бирга, шахснинг ўзи томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликни тарғиб қилувчи материалларни оммавий ахборот воситаларида ҳамда Интернет тармоқларида тарқатиш учун жавобгарлик назарда тутиляпти.

Мазкур нормалар ҳуқуқбузарликларни оммалаштириш ва уларга тақлид қилиш ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади, дейилади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid