Ички ишлар ходимлари қўпол муомаласидан шикоят кўпайган
Ўтган йили ички ишлар ваколатидаги масалалар бўйича 148 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган.

Ўтган йили ички ишлар ваколатидаги масалалар бўйича 148 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Айниқса, ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифатидан норозилик ортган.
Тизим масъуллари ҳар минг кишига нисбатан энг кўп ариза тушаётган Денов, Ургут туманлари, Самарқанд, Қарши, Наманган, Жиззах, Фарғона, Чирчиқ шаҳарларига бориб, аҳолининг муаммоларини эшитиши, профилактика инспектори ва терговчиларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиши шартлиги топширган.
Шунингдек, йиғилишда турли сабаблар билан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани олмаган болаларга бундай ҳужжатни расмийлаштиришдаги бюрократия ҳақида 448 нафар одам мурожаат қилгани танқид остига олинган.
"Бу боласини боғча ва мактабга жойлаштиришда гувоҳнома сўралгани учун мажбур бўлиб мурожаат қилганлар, ҳали ариза бермаганлари қанча?” дея савол қўйган давлат раҳбари.
Адлия вазирлигига ушбу масалага содда ечим ишлаб чиқиш топширилган.
