Олимжон Умаров Бош вазир котибияти раҳбарининг ўринбосари бўлди
Бунга қадар у рақамли технологиялар вазири биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Олимжон Умаров Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимни эгаллади.
Умаров Олимжон Муҳаммаджонович Бош вазир котибияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.
Бунга қадар у рақамлаштириш масалалари бўйича рақамли технологиялар вазири биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Олимжон Умаров Миллий университет (2007) ва Жанубий Кореянинг Сонгюнгван университетини (2017) тамомлаган. 2006−2012 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг UZINFOCOM Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш марказида турли лавозимларда ишлаган. 2012 йилда ЎзМАА Ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари бўлимига раҳбарлик қилган. 2012−2017 йилларда вазирликнинг АКТ департаментини бошқарган.
