platina.uz
Жамият

АҚШ ҳукумати 72 ўзбекистонликни депортация қилди

Қўшма Штатлар депортация тадбирларини ўтказишда ҳамкорлик қилаётгани учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирди. 

АҚШ ҳукумати 72 ўзбекистонликни депортация қилди

АҚШ ҳукумати 72 ўзбекистонликни депортация қилди. Бу ҳақда Тошкентдаги АҚШ элчихонаси хабар берди.

11 март, чоршанба куни Қўшма Штатлар Ўзбекистонга депортация рейсини амалга оширди.

Ундв мамлакатда қолиш учун қонуний рухсатга эга бўлмаган 72 нафар Ўзбекистон фуқаросини қайтариб юборди.

"Ушбу парвоз Қўшма Штатларнинг ўз чегаралари хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари доирасидаги навбатдаги тадбирлардан биридир.

Президент Трамп лавозимга киришганидан буён Қўшма Штатлар ноқонуний иммиграцияга чек қўйишга ҳамда ўз чегаралари ва фуқароларини ҳимоя қилишга қаратилган ўз мажбуриятлари доирасида 1000 дан зиёд Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди", дейилади хабарда.

Қўшма Штатлар ҳудудига ноқонуний кирган шахслар қамоқ жазосига тортилади ва мамлакатдан чиқариб юборилади. Қўшма Штатлар АҚШнинг депортация тадбирларини ўтказишда яқиндан ҳамкорлик қилаётгани учун Ўзбекистон ҳукуматига ўзининг чуқур миннатдорлигини билдирди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid