Эрон қўшни давлатларга зарба беришни тўхтатишга қарор қилди
Аммо АҚШ базаларидан ҳужум бўлганда жавоб зарбаси берилади. Бу ҳақда Эрон президенти Маъсуд Пезешкиён маълум қилди.

Эрон Муваққат Бошқарув Кенгаши қўшни давлатларга ҳужумларни тўхтатишга қарор қилди, деди мамлакат Президенти Масуд Пезешкиён.
"Кенгаш кеча, тажовуз ҳолатлари бундан мустасно, қўшни давлатларга зарба бермаслик ёки ракета учирмасликка қарор қилди.
Биз улар бизнинг биродарларимиз эканлигини бир неча бор таъкидлаганмиз. Ва биз минтақада тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун биргаликда ишлашимиз керак", деб таъкидлади президент.
Шунингдек, у аввалги хатти-ҳаракатлари учун узр сўради ва Эрон қуролли кучлари мамлакатни АҚШ ва Исроилнинг мумкин бўлган ҳужумидан ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўрганини таъкидлади. Пезешкиён мавжуд келишмовчиликларни дипломатик йўл билан ҳал қилишга, "Вашингтон ва Тел-Авивнинг ўйинчоғига айланишдан" қочишга чақирди.
28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли операция бошладилар. Тел-Авив ўз мақсади Теҳроннинг ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олиш эканлигини айтди. Вашингтон Эроннинг денгиз флоти ва мудофаа саноатини йўқ қилиш билан таҳдид қилди ва мамлакат фуқароларини режимни ағдаришга чақирди.
Бунга жавобан Эрон Исроил ҳудуди ва Яқин Шарқдаги Америка ҳарбий объектларига, жумладан, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Саудия Арабистони, Ироқ, Қувайт ва бошқа мамлакатларга зарбалар берди.
