platina.uz
Жамият

Шофиркон туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Шофиркон туманига янги ҳоким тайинланди

Амонов Мўмин Олимович Шофиркон тумани ҳокими этиб тайинланди. Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ушбу масала кўрилган.

М.Амонов 1988 йилда Шофиркон туманида туғилган. Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган.

Айни пайтга қадар у Бухоро шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари – ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бунгача туманга 2023 йил апрелдан бери Алишер Файзуллоев раҳбарлик қилаётган эди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid