Бухоро вилоятига янги прокурор тайинланди
Бош прокуратура аввалги прокурор ишдан олиниш сабабини очиқламаган.
Жамият
20 февраль 2024 йил

Бухоро вилояти прокурори Маҳмуд Истамов лавозимидан кетди. Бош прокуратура сабабини айтмаган.
Адлия маслаҳатчиси Улуғбек Ҳамдамов Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар Фарғона вилояти Қўқон шаҳар прокурори лавозимида ишлаган.