Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр узайтирилди
Бу 15 мартга қадар амал қилади. Кейин эса об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, қўшимча чоралар кўрилади.

Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр барча ҳудудларида 15 мартга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, бунга об-ҳаво прогнозларининг янгиланган кутилмалари сабаб бўлган, совуқ ҳаво массаси мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига ҳам кириши эҳтимоли туфайли иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метр базавий меъёр барча ҳудудларда 2026 йилнинг 15 мартига қадар узайтирилди.
15 мартдан кейин эса об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, зарур бўлса, қўшимча чоралар кўрилади.
