Сулҳдан кейин: Зеленский сайловлар бўйича позициясини ўзгартирди
АҚШ президенти Доналд Трамп анчадан бери уни Украинада сайловлар ўтказишга чақириб келади.

"Уруш тугаганидан кейин": Владимир Зеленский Украинадаги президентлик сайловлари бўйича позициясини ўзгартирди.
Украина президенти Владимир Зеленский янги президент сайловлари фақат уруш тугаганидан кейин бўлиб ўтишини айтди, деб хабар беради Strana.ua.
Италиянинг Corriere della Sera газетасига берган интервьюсида Владимир Зеленский шундай деди:
"Улар, албатта, уруш тугаганидан кейин бўлиб ўтади, вақтинчалик сулҳ пайтида эмас. Ва мен номзодимни қўйишимга амин эмасман, украинлар нимани хоҳлашини кўраман".
Нашрнинг таъкидлашича, икки ҳафтадан камроқ вақт олдин у бошқача фикр билдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Доналд Трамп яқинда Украинада сайловлар ўтказишга чақирди. Зеленский парламент аъзолари аллақачон вариантлар устида ишлаётганини айтди.
Россия томони эса Зеленскийнинг муддати 2024 йилда тугаганини айтиб, унинг нелигитимлигини даъво қилиб келади.
