platina.uz
Жаҳон

АҚШнинг Эрондан кейинги "нишони" маълум бўлди

Давлат котиби Марко Рубио аллақачон Куба расмийлари билан "келишувга эришиш" мақсадида юқори даражада музокаралар олиб бораётгани билдирилган. 

АҚШнинг Эрондан кейинги "нишони" маълум бўлди

АҚШ президенти Доналд Трамп Кубани Эрон ва Венесуэладан кейинги навбатдаги нишони деб билади, деб хабар беради The Atlantic нашри Оқ уй манбаларига асосланиб.

Вашингтон 27 феврал куни президентнинг ўзи айтганидек, оролни "дўстона равишда эгаллаб олиш"га ҳаракат қилмоқда. Давлат котиби Марко Рубио аллақачон Куба расмийлари билан "келишувга эришиш" мақсадида "энг юқори даражада" музокаралар олиб бормоқда, деб тушунтирди Оқ уйнинг амалдаги раҳбари.

Президент учун Куба "катта ва шахсий нарса", деб тушунтирди маъмурият расмийлари ва жаноб Трампнинг ишончли вакиллари журналист Вивиан Саламага.

Саламанинг ёзишича, Трампнинг мақсади дунё харитасини тубдан ўзгартирган ва ўнлаб йиллар давом этган қарама-қаршиликларга чек қўйган раҳбар сифатидаги мақомини мустаҳкамлашдир.

Унинг фикрича, президент амалга ошираётган ўзгаришлар унинг меросини собиқ президентлар Роналд Рейган, Жимми Картер ва Ричард Никсондан ҳам юқори даражага кўтариши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Оқибатда Эрон олий раҳбари Али Хоманаий ўлдирилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid