platina.uz
Жаҳон

Трамп Эрондан кейинги "нишон"га ишора қилди

Майамида нутқ сўзлаган АҚШ раҳбари Куба ҳақида гапирди. 

Трамп Эрондан кейинги "нишон"га ишора қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Эрондаги можаро ҳақида гапираётиб, Кубани "кейинги" деб атади.

"Куба кейингиси", дея таъкидлади Трамп. АҚШ президенти айнан нимани назарда тутаётганини аниқ айтмади.

Сўнгги вақтларда Куба атрофидаги вазият ҳам кескинлашиб бормоқда. Трамп Венесуэладан кейин Куба навбатдаги нишон бўлишини таъкидлаб келарди.

Трамп Флорида штатининг Майами шаҳрида бўлиб ўтган инвестиция форумида нутқ сўзлади.

Трампнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Эрон билан музокаралар олиб бормоқда. Унинг таъкидлашича, "агар биз бирор нарсани ҳал қила олсак, жуда яхши бўларди".

У шунингдек, Яқин Шарқ "янги озодлик даврига яқин" эканлигини айтди.

MC NOW маълумотларига кўра, Трамп Эронга қарши АҚШ-Исроил операциясига қизиқишини йўқотган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid