platina.uz
Жамият

General Motors 43,7 минг автомобилни чақириб олади

Улар орасида Chevrolet Tahoe модели ҳам бор. ​Аниқланишича, баъзи автомобилларга нотўғри дастурий таъминот ўрнатилган. 

General Motors 43,7 минг автомобилни чақириб олади

General Motors (GM) компанияси трансмиссиядаги нуқсонлар туфайли автомобилларни чақиртириб олиш кампаниясини кенгайтирди.

A Bit нашрининг хабар беришича, Chevrolet Tahoe моделини ҳам ўз ичига олган 43 700 та автомобилни таъмирлаш учун қайтариш режалаштирилган.

​Tahoe автомобилидан ташқари, ишлаб чиқарувчи Электрон трансмиссия диапазонини танлаш (ETRS) тизими билан жиҳозланган қуйидаги моделларни ҳам чақиртириб олинди:

-​Chevrolet Suburban;

-​GMC Yukon ва GMC Yukon XL;

-​Cadillac Escalade ва Cadillac Escalade ESV.

Бундан ташқари, GM трансмиссия бошқарув модули (TCM) дастурий таъминотини янгилаган 1000 та автомобил эгалари билан қайта боғланади.

​Аниқланишича, баъзи автомобилларга нотўғри дастурий таъминот ўрнатилган. Шу сабабли, тизим клапан корпусининг носозлигини аниқланишида хатолик бериши ва трансмиссияни хавфсиз (limp-home) режимига ўтказмаслиги мумкин.

​Маълумот учун, Ўзбекистонда Chevrolet Tahoe автомобилининг иккита комплектацияси мавжуд:

​RST комплектацияси — 1,1 миллиард сўм;

​High Country комплектацияси — 1,4 миллиард сўмдан ортиқ сотилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid